16 Март 2023 йил 277

Қаровсиз қолган автомашина ичидан ўғирланган пуллар фуқарони суд курсисига етаклади.  

Фуқаро К.Ш Гулистон шаҳар Навбаҳор МФЙ ҳудудида йўловчи ташиш билан шуғулланаётган фуқаро И.Снинг Нексия-1 русумли, автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, автомашина ҳайдовчиси мижоз топиш мақсадида автомашинадан ташқарига чиққанлиги, автомашинада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, автомашина салонидан 260.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғрилаб, автомашинадан тушиб, қочиб кетган. Жорий йилнинг 13 январ куни Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро К.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-м 3-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech