Қарор ижроси амалда
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар. 2023 йил 31 январь кунидаги Вазирлар Маҳкамасининг 35-сон Қарорига илова.
Кейинги йилларда мамлакатимиз ва қўшни хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик ҳамда дўстона муносабатлар яхши маънода мустаҳкамланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сонли Қарорига киритилаётган ўзгаришлар шулар жумласидандир. Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 январдаги 35-сонли Қарорига иловасини мазмун моҳияти Сирдарё вилоятида жойлашган жойлаштириш воситалари ва даъволаш муассасаларининг маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига “Е-меҳмон” дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли равишда миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар. Вақтинча рўйхатга олиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин уч иш куни давомида уларни таклиф қилган қабул қилаётган ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар, хусусий уй-жой эгалари, ташкилотларнинг ётоқхоналари маъмурияти, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари томонидан “Е-меҳмон” дастури орқали ёки ҳудудий М ва ФРБга мурожаат қилган ҳолда амалга оширилади.
Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан вилоят аҳолисига белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.