15 Ноябр 2021 йил 322

Профилактика хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев раислигида, 2021 йил 9 ойда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 85-сонли баёнининг 5.2-бандида белгиланган топшириқ ижроси юзасидан, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ижобий натижаларга эришиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан 2021 йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари кузатуви остида 14 нафар ходимларнинг 33 нафар оила аъзолари (жами 46 нафар) билан, Тошкент шаҳрида жойлашган “Амир-Темур” музейи, “Ҳайвонот боғи”, “Ташкент сити” ҳамда “Магик сити” ҳиёбонларига ташрифлар уюштирилиб, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари маънавий ва маъданий дам олишлари учун барча шароитлар яратилган ҳолда ташкил этилди. Саёҳатдан сўнг ходимлар оила аъзоларини ўз яшаш хонадонларига хавфсиз етиб боришлари таъминланди.

Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ  

 

Text to speech