19 Октябр 2022 йил 391

Профилактика хизмати томонидан амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари У.Мавлонов ҳузурида танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда, жиноят ошиб кетган 76 та “Қизил” тоифага киритилган маҳалла профилактика инспекторларининг ҳисоботлари тингланди.

Бириктирилган маҳалласида жиноят содир этишга йўл қўймаган, хизмат вазифасини етарли даражада бажарган, жиноятчиликни жиловлаш борасида самарали натижаларга эришган Янгиер шаҳар профилактика инспектори О.Салимов ҳамда Гулистон тумани профилактика инспектори Ш.Асадовларга Бошқарма бошлиғининг “Ташаккурномаси” ҳамда моддий маблағ билан рағбатлантирилди.

Келгусида жиноятчиликни олдини олиш, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech