15 Октябр 2022 йил 368

Профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти доимий назоратда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор A.Икрамов ҳузурида 2022 йил 3 октябрь куни ўтказилган видеоселекторида берилган топшириғига асосан жорий йилнинг 4 октябрь кунидан 14 октябрь кунига қадар ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида профилактика инспекторларининг хизмат хоналари текшириб чиқилди. Бунда профилактика инспекторлари томонидан юритувида бўлган ҳужжатларнинг юритилиши ва сақланиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилиб назоратга олинди.

Шунингдек, Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан профилактика инспекторларининг хизмат уйларига борилиб, уларнинг яшаш шароити ва оилавий аҳволи ўрганиб чиқилди.

Бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилиб, доимий равишда ходимларнинг хизмат фаолияти назорат қилиб борилади.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech