11 Май 2022 йил 557

Профилактика инспекторларини билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, ўқув йиғинлари ташкил этилди.

Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига кўра, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, ходимларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича малакаларини ошириш ҳамда интеллектуал билими, маънавий-маърифий савияси, касбий ва маънавий-руҳий, шунингдек коррупция ва бошқа номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этишининг олдини олишга доир билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш борасида Сирдарё Академик лицейида ўқув йиғини ташкил этилди.

Ўқув йиғинида, профилактика инспекторларининг касб маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг хизмат фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар ечими юзасидан тушунчалар берилди.

Мазкур ўқув йиғинида, вилоятнинг барча профилактика инспекторлари, жадвал асосида ўқув курсларида иштирок этиш, ўқув йиғини якунида синовлар қабул қилиш режалаштирилган.

Text to speech