1 Июл 2022 йил 313

Пробация хизмати ходимлари томонидан Сирдарё вилояти ички ишлар органлари Пробация бўлинмалари фаолияти ўрганилиб, амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев томонидан имзоланган Режа-топшириққа асосан, Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида ички ишлар органлари Пробация бўлинмалари фаолияти ўрганилиб, соҳа натижадорлигини ошириш, тизим фаолиятида самарали ҳамкорлик механизмларини тўғри йўлга қўйиш борасида амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам кўрсатиш давомида асосий эътибор, Пробация бўлинмалари назорати остида турган шахсларга кўрсатилаётган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам, уларнинг ҳаётга мослашувини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, назоратдагиларнинг муайян фойдали меҳнат билан шуғулланишлари ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, улар томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилган ишларни ўрганишга қаратилди.

Сирдарё вилоятида Пробация назорати остида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини ҳамда бандлигини таъминлаш, назоратдагиларни қайта касбга ўқитиш, эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш масалаларига кенг эътибор қаратилиб, бу борада ижобий натижаларга эришилган.

Ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, шунингдек, Пробация фаолиятини амалга оширишга дахлдор бўлган бошқа давлат идоралари, қолаверса, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда 235 нафар назоратдагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Хусусан, 20 нафар назоратдагиларнинг фуқаролик масалалари билан боғлиқ муаммолари ҳал этилган бўлса, 4 нафар назорат остидаги шахслар маҳаллий ҳокимликлар кўмагида уй-жой билан таъминланган.

Ҳамкорликда олиб борилган манзилли чора-тадбирлар натижасида, назорат остида турган 2 126 нафар шахсларнинг 1 186 нафари тузалиш йўлига ўтиб соғлом турмуш кечиришига эришилган.

Ўтган давр мобайнида назоратдагиларни бандлигини таъминлаш мақсадида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда 26 маротаба “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, ушбу тадбирлар давомида 94 нафар назоратдагилар ишга жойлаштирилган.

Ишчи гуруҳи томонидан вилоятда олиб борилган ўрганишлар давомида, назорат остидаги шахсларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, Гулистон шаҳри ҳамда Сардоба туманида ички ишлар органлари Пробация бўлинмалари назорати остида жазо муддатини ўтаётган шахслар ўртасида “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, Бандлик бош бошқармаси ҳузуридаги “Мономарказ”ларида уларни қайта касбга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Сирдарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар давомида, Пробация бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, тизим мавқеини юксалтириш, ходимларнинг хизмат вазифаларига бўлган масъулиятини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилиб, шаҳар-туман Пробация бўлинмалари фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

 Пробация хизмати

Text to speech