23 Июн 2022 йил 268

Пробация бўлими ҳисобидаги 25 нафар назорат остидаги шахслар иштирокида ўқув семинар ташкил этилди.  

Жорий йилнинг 21 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари Сирдарё вилояти бош бошқармаси билан ҳамкорликда Пробация бўлими назорати остида турган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари Сирдарё вилояти бош бошқармасига қарашли “Мономарказда вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобидаги 25 нафар назорат остидаги шахслар иштирокида ўқув семинари ташкил этилиб, семинар давомида назорат остидаги шахсларга пайвандлаш, сантехника, электрик, дурадгорлик ишлари бўйича назарий ва амалий тушунчалар берилиб, амалиёт давомида қўлланиладиган асбоб ва ускуналар билан таништирилди ва “Мономарказда ўқиш истагини билдирган 9 нафар назорат остидаги шахсларни ҳужжатлари топширилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими

Text to speech