20 Август 2024 йил 1286

“Пробация тўғрисида”ги ЎРҚ-938-сонли Қонуни ижросини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник J.N.Boltayev бошчилигида Жамоат хавфсизлиги хизмати соҳавий хизматлари бошлиқлари, Пробация бўлими ходимлари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Кун тартибидаги дастлабки масала Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги ЎРҚ-938-сонли Қонуни ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга қаратилди. Ҳудудларда мазкур Қонунни кенг тарғиб этиш, назорат остидаги шахслар иштирокида  тарғибот ишларини самарали ташкил қилиш бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида “Пробация ойлиги” доирасида назорат остидаги шахсларни жамиятга мослаштириш ва улар устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш бўйича жойларда қилинаётган профилактик тадбирлар таҳлил этилиб, йўл қўйилаётган камчиликлар борасида ходимларга тегишли топшириқлар юклатилди.

Text to speech