10 Июн 2024 йил 2244

Пробация бўлими назоратида турган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларнинг маънавий дунёқарашини яхшилаш борасида тадбир ташкил этилди 

Сирдарё вилояти Мусиқали драма театрида вилоят Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Бандлик бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобидаги Аёлларни маънавиятини юксалтириш мақсадида маъданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда барча ташкилотлар ва 158 нафар Пробация назоратида турган аёллар қатнашди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, уларни тузалиш йўлига қайтариш, қонунга итоаткор руҳида тарбиялаш ва соғлигини тиклашда амалий ёрдам бериш, тадбиркорликка кўмаклашиш.

Тадбир давомида 28 нафар аёллар шу ернинг ўзида ишга жойлаштирилди, 11 нафар аёлларни қайта касбга ўқитиш учун Мономарказга йўналтирилди, 100 нафарига бадиий китоблар тарқатилди, 44 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари тузалиш йўлига ўтган 8 нафар аёллар муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Бундай тадбирлар йил давомида шаҳар-туманларда босқичма-босқич ўтказиб келинмоқда.

       Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими

Text to speech