Сирдарёда профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Гулистон тумани ИИБ профилактика инспектори Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда фуқаро Ш.М унга нисбатан фуқаро Д.А нинг қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш жараёнида ушбу ҳолатни яқин қариндошларига ошкор қилмаслиги, иш юзасидан тўпланган ҳужжатларни судга чиқармасдан, жиноят қиши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилиб бериши эвазига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилаётган фуқаро Ш.М га нисбатан қонуний чора кўришини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон тумани Мевазор маҳалласи идорасида жойлашган 122-сонли таянч пунктида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ш.М профилактика инспекторига пора тариқасида берилиши лозим бўлган 500 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини кечки вақт ишдан кейин беришини айтиб 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқаро Ш.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.