14 Август 2025 йил 77

“Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Сирдарё вилоятида профилактик йўналишдаги турли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳафтанинг Пайшанба куни юртимизда— “Профилактика куни” сифатида қаралиб, жойларда ички ишлар органлари ходимларининг жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятини янада кучайтирилади.

Профилактика куни доирасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида профилактика инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ҳамда маҳалла отинойилари билан ҳамкорлигида маҳаллаларда «уйма-уй» юришлар ташкил этилди. Жиноят содир этишга мойил шахслар, профилактик рўйхатда турган фуқаролар, муҳтож оилалар ҳолати ўрганилиб, улар билан манзилли суҳбатлар олиб борилди.

Қўриқлаш бўлими ва унинг қуйи тизимлари томонидан маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масадида жойларда бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари пробация хизмати ходимлари ташаббуси билан жойларда меҳнат ярмаркалари ва раҳбарлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб борилмоқда.

Бундан ташқари Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари жараёнида фуқароларга аҳоли гавжум бўладиган масканлар, бозорлар ва савдо дўконлари ҳудудида шахсий мулкларини эҳтиёт қилиш, огоҳликни ошириш лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудидаги вокзаллар, автотураргоҳлар ҳамда автомашина ювиш захобчаларида транспорт воситалари ҳайдовчилари билан профилактик тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари билан "Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади" шиори остида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда юртимизда давом этаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари ҳамда "Қора дори-2025" тадбирлари доирасида тизимнинг барча шахсий таркиби томонидан маҳаллаларда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак”, “Биз зўравонликка қаршимиз” каби мавзуларда фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб, уларга буклет ва флаерлар тарқатилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Сирдарё вилоятида “Пайшанба – профилактика куни” фақатгина якка чора-тадбир эмас, балки аҳоли билан самарали мулоқот, жиноятчиликка қарши кенг қамровли ҳаракатлар тизимининг муҳим бир бўғини ҳисобланади. Бундай ташаббуслар орқали жамиятда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Text to speech