«Пайшанба профилактика куни» муносабати билан Сирдарё вилояти прокуратурасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалий чоралар муҳокама қилинди
Сирдарё вилояти прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ҳузурида вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Муҳокама йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ 1-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси, вилоятда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, ўтган ҳафта давомида ҳудудда содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.
Йиғилиш давомида вилоят прокурори ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.