27 Октябр 2022 йил 271

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-213-сонли қарори амалда.

Жорий йилнинг 26 октябр куни Сирдарё вилояти Сардоба тумани Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари билан суҳбатда ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи катта инспектори Шаропов Неʼмат сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлардаги ўрни Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни яна-да мустаҳкамлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида сиёсий, савдо -иқтисодий ва маданий-гуманитар каби қатор соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш учун қулай имкониятлар йўли очилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрель кунидаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-213-сон қарори билан 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган “2018 йил 9 мартда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимга қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги Баённома тасдиқланди.

Мазкур баённоманинг 1-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси яʼни икки мамлакат фуқаролари учун давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб 10 (ўн) кун давомида ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш ва вақтинча пропискага қўйиш мажбуриятларидан озод этиши белгиланганлиги маҳалла фаолларига тушунтирилди ҳамда қатнашчиларнинг саволларига жавоб берилди. Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг қонунчиликда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатга юзасидан саволлар юзага келганда туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳига мурожаат қилишлари тушунтирилди.

Text to speech