12 Октябр 2022 йил 753

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 04 апрел кунидаги ПҚ 190-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикада биринчилардан бўлиб Сирдарё вилоятида жорий этилди.

"Барчаси халқ манфаатлари учун" шиори остида Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан "Сирдарё намунаси" сифатида биринчилардан бўлиб ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ҳамда ҳар қандай вазиятларда ортиқча вақт сарфлашларини олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳри ҳудудидаги Ўзбекистон шох ҳамда Сайхун кўчалари кесишмасидаги яъни чорраҳасидаги светофор қурилмасига электр таъминотидаги узилишлар даврида светофор қурилмасига қўшимча равишда 220 вольт кучланишда ишлайдиган “Инвертор” ва “Қувват аккумулятори” қўшимча ўрнатилиб электр таъминотидаги узилишлар вақтида 5 соатгача светофор қурилмасини 12 вольтда ишлашини таъминлайдиган қурилмалар ўрнатилди.

Бу каби қурилмани вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларига босқичма босқич жорий этиш орқали чорраҳаларда ҳайдовчиларнинг тирбандликда қолиб ортиқча вақт сарфламасдан бехавотир манзилларига етиб олишлари таъминланиб, хар-хил турдаги йўл транспорт ҳодисаларини олди олинишига эришилади.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech