22 Июн 2022 йил 34

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди.

Боёвут тумани ИИБнинг маърифат хонасида Жиноят ишлар бўйича Боёвут тумани судининг сайёр суд мажлисида Раислик қилувчи Ш.С.Исмаилов, судя ёрдамчиси Б.Бектўраевларнинг котиблигида ҳамда Боёвут тумани прокурори ёрдамчиси М.Бўронов, Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи катта инспектори капитан Ф.А.Мирзаевлар иштирокида Озодликни чеклаш жазоси ўтаётган назорат остидаги шахслар О.А, О.О, Н.А, С.Ў, Р.Х, М.С, Н.О, Х.Ж ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахслар О.О, К.Ш, Г.Ф, С.Ф, С.Зга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан олдин шартли озод этиш тўғрисида ҳамда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қастдан бўйин товлаб юрганлиги учун назорат остидаги шахслар О.Бга нисбатан Боёвут тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ж.Э.Абрамов томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан ЖИБ Боёвут тумани судига тақдимнома киритди.

Назорат остидаги шахс Н.О, С.Қлар мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан, ўзларининг шахсий илтимосномасига кўра, ЖИБ Боёвут тумани суди томонидан ўрганилиб чиқилиб, ўзининг илтимосномасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлардан 1 нафари, Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан озодликни чеклаш жазоси ўтаётган 1 нафар назорат остидаги шахсларнинг жазоси бошқа оғирроқ турдаги жазо турига алмаштирилиб, ЖИБ Боёвут тумани 20.06.2022 йилдаги ажрими билан жами 15 нафари назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин жазо ўташдан шартли озод этилди. Суд жараёнида жами 20 нафар назорат остидаги шахслар қатнашди.

               Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи   

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech