14 Октябр 2021 йил 504

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчиси 8 та олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. 

Янги Ўзбекистонда ёшларга берилаётган имкониятлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланган ҳолда 3-ренессанс сари дадил қадам қўяётган мамлакатимиз ва унинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиш орқали Она ватанимизнинг олдидаги фарзандлик бурчини адо этишни ният қилган Моҳичеҳра Ҳурсановa жорий йил Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейини аъло баҳоларга тамомлади. Билимга чанқоқ Моҳичеҳрага Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан вилоятимиз ва Республикамиз равнақига ўзининг ҳиссасини қўшишлигига юксак ишонч билдирганлигининг меваси ўлароқ малакатизимдаги 5 та олий таълим муассасаларига жумладан, ИИВ Академиясига, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига, Ўзбекистон Миллий университетига, Тошкент педагогика университетига, Гулистон давлат университетига, 2 та хорижий давлат университетларига хусусан Италиянинг Сапиенза ди Рома (Рим Давлат университети) ва Cассино университетларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Ушбу ўқиш олий ўқув юртларидан Италиянинг Сапиенза ди Рома (Рим Давлат университети)да ўқишни давом эттириш истагини билдирган ушбу ёш талабани рағбатлантириш мақсадида олдин Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган ҳозирда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими вазифасида фаолият юритаётган Мавлонов Шавкат Тахирович ўзининг эсдалик совғалари билан табриклаб, моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди ва унга келгусидаги ўқишларида омад ва зафарлар ҳамроҳ бўлишини айтиб, оқ йўл тилади.

Text to speech