15 Октябр 2021 йил 338

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан «Ёш Сайловчи–2021» мавзусида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз учун муҳим сиёсий жараёнлардан бири бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловларига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан «Ёш Сайловчи–2021» мавзусида тарғибот тадбири ташкил этди. Тадбирга Сирдарё вилояти «Келажак лидерлари» клуби Президенти Муроджон Мирзоҳидович ташриф буюрди.Тадбирда «Келажак лидерлари» клуби Президенти томонидан ёшларимизнинг сиёсий билими, ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Яна бир бор учрашув давомида сайловга оид маълумотлар бериб, ёшларни сайловда иштирок этиши қай даражада муҳим эканлиги ҳамда ўз келажаги учун муносиб деб билган номзодга овоз бериши керак эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Text to speech