20 Январ 2023 йил 311

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Учинчи минтақавий ҳудуд 40-манзил колонияси ҳамда 8-сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюрди.

Вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник С.Б.ДЖабаров 40-манзил колонияси ҳамда 8-сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюриб, иситиш ва электр таъминот тизимларини кўздан кечирди ҳамда туман газ таъминоти ва ЭТК масъул раҳбарларига ҳамкорликда кунлик ишларни ташкиллаштириш бўйича топшириқлар бериб ўтди.

Ишчи гуруҳ махсус контингентларнинг камераларига кириб, камеранинг иссиқлиги, яратилган шарт шароитларни кўриб, камерадаги маҳбус, маҳкумлар билан суҳбатлашди.

Ҳибсхона тартибот биноси кўздан кечирилиб, бинонинг ертўласида йиғилиб қолган сувни вақтинча канализацияга чиқариш учун бир дона сув насоси келтирилди. Вазир ўринбосари ҳамда туман сектор раҳбарлари 40-манзил колониясида ташкил этилган ишлаб чиқариш корхонаси билан яқиндан танишишди.

Ташриф давомида ҳозирги кунда Республикамизда сақланиб турган совуқ об-ҳаво шароитида колония ва ҳибсхонада сақланаётган маҳбусларнинг камераларида доимий равишда ҳаво ҳарорати +18 градусдан тушиб кетмаслиги назоратга олинишлиги, кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўз вақтида омборлардан олиниб, тайёрланаётган таомларнинг сифатига алоҳида эътибор беришлик тўғрисида қўшимча йўриқномалар берилди.

Text to speech