14 Октябр 2022 йил 264

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2022 йил 28 сентябрдаги фармойиши ижроси юзасидан Ховос тумани ИИБ ходимлари ва фахрийлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2022 йил 28 сентябрдаги “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида”ги 223-сон фармойиши ижроси юзасидан жорий йилнинг 13 октябрь куни Ховос тумани Ички ишлар органлари Фахрийлари ҳамда тизимда хизмат қилиб келаётган ходимлар иштирокида Маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида кўп йиллар давомида самарали хизмат қилган фахрий устозлар, истеъфодаги полковник Мирфайзиев ва Ў.Ахмедовлар, шунингдек, Бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Қ.Шерматов, Бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги подполковник Ў.Болтабоев ва Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Ю.Тошбоевлар иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларига юқоридаги фармойишнинг мазмун моҳиятини тушунтириб ўтиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчликни сақлаш, жиноятчиликни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилаётганини, шу билан бир қаторда бугунги кунда Ички ишлар органлари ходимларини Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда садоқат билан хизмат қилиш кераклиги, уларни эзгулик сари бошлаш борасида ҳам мақсадли тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, ўзларининг керакли тавсиялари ва топшириқларини бериб ўтди.

Шундан сўнг тизимда бир неча йиллар самарали хизмат қилган ИИО фахрийлари ва ёш ходимлар Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шундан сўнг ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари билан биргаликда Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб нафақага чиққан ижтимоий ҳимояга муҳтож фахрийларнинг холидан хабар олиниб уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech