28 Сентябр 2020 йил 1243

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш бўйича доимий яшаб турган жойдаги ИИБ М ва ФР хизматларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли Сирдарёликлар,

Барчамизга маълумки, 2020 йилнинг 13 март куни «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.

Мазкур қонунда, Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга кириши, Қонуннинг 
6 ва 45-моддалари эса жорий йилнинг 1 апрелидан кучга кириши белгилаб қўйилди.

Фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасида, ушбу қонун кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан яшаб келаётган ва чет давлат фуқаролигини олмаган, Республикамиз ҳудудида 1995 йилнинг 1 январигача доимий рўйхатдан ўтган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш тартиби амалга киритилган.

Маълумот учун айтишимиз мумкинки, бугунги кунда Сирдарё вилояти ҳудудида 8000 нафардан ортиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий истиқомат қилади. Шулардан, 3500 нафардан ортиғи Республикамиз ҳудудига 1995 йил 1 январига қадар кириб келган ва доимий рўйхатдан ўтган. Таъкидлаб ўтилганидек, 3500 нафардан ортиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олиш учун мурожаат қилган тақдирда уларга фуқаролик тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонуннинг 6-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари расмийлаштириб берилиши лозим.

Жорий йилнинг 28 сентябрь кунига қадар юқоридаги тоифадаги шахслардан 845 нафари вилоятимизнинг шаҳар ва туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат қилган бўлиб, уларнинг ҳужжатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, якуний хулоса чиқаришлик учун Республика Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига юборилган. Шулардан бугунги кунга келиб, жами 370 нафарига ижобий хулоса чиқарилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштирилган.

Ҳурматли вилоятимизда истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, Сизларни Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонунининг 
6 ва 45-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш бўйича доимий яшаб турган жойдаги ИИБ М ва ФР хизматларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Эслатма тариқасида, «Фуқаролик тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонуннинг 6-моддаси асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш учун аризаларни кўриб чиқиш муддати 3 ой эканлигини маълум қиламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech