14 Май 2022 йил 342

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириб бериш йўналиши бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдагиПҚ–4079–сонли Қарори ижроси юзасидан хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ томонидан Сирдарё вилояти ИИБ МваФР хизматлари учун берилган 14 комплект компьютер техникалари тўлиқ жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ўрнатилган.

Жорий йилнинг 1 январь кунидан ҳозирги кунга қадар Сирдарё вилояти ИИБ  МваФРБ ва шаҳар туман ИИБ МваФРБлар томонидан, Сирдарё вилоятида доимий яшовчи жами 21.051 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштирилиб берилиши бўйича электрон талабномалар шакллантирилди ва тайёр бўлиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш паспортлари ўз эгаларига тарқатилган.

Жорий йил давомида Сирдарё вилояти ҳудудида 14 та хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш махсус техника воситалари ёрдамида фуқароларимизга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Олтмиш ёшдан ошган кексалар, ногиронлар ҳамда вояга етмаган фарзанди билан келган фуқароларимиз ИИБ МваФРБ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан МваФР бошқармасида ҳамда унинг қуйи тизимларида навбатсиз қабул қилинмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ

Text to speech