24 Сентябр 2024 йил 6008

Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди

Сўнги йилларда кўплаб соҳаларни ислоҳ қилиш жадал суръатларда давом этаётган бир вақтда қурол муомаласи соҳасида ҳам бир қатор Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва ҳукуматимиз қарорлари ишлаб чиқилди.

Жумладан:

2019 йил 29 июлда “Қурол тўғрисидаги” ЎРҚ-550-сон Қонуни, 2020 йил 26 декабрда “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартибларни такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” 810-сон қарори, 2022 йил 31 майда “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор сезиларли ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилди:

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонунида МЖтКга 220 прим 1–моддаси қўшимча киритилиб, қуйидаги мазмундаги жумлалар билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 220 прим 1-моддаси 1-қисмида пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш қуроли, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ИИОларининг тегишли рухсатномаларисиз реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш ҳолатлари аниқланса, қурол мусодара қилиб, фуқароларга 15 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 220 прим 1-моддаси 2-қисмида пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ИИОларининг тегишли лицензияларисиз ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қурол мусодара қилиб, фуқароларга 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваргача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга кўрсатилган.

Қонунчиликда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида 2024 йил  27 августдаги ЎРҚ-946-сон Қонунида  пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий (ўз хоҳиши билан) топширса, МЖтКнинг 220 прим 1-моддаси 1-2-қисмида кўрсатиб ўтилган маъмурий жавобгарликдан озод этилиши ушбу кодекснинг 220 прим 1-моддаси 3-қисми қўшимча киритилиб, шахснинг эгалигида ўқ-отар бўлмаган қуролини ўз хоҳиши билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши кўрсатиб ўтилган.

Бу ўз ўрнида юридик ва жисмоний шахсларда ўқ-отар бўлмаган (пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш, тиғли, ўзини ўзи ҳимоя қилиш) қуролини ҳужжатларсиз сақланишининг олди олинади, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларнинг ҳимоя қилиниши таъминланади, маъмурий жавобгарликка тортилмайди, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек; ўқ-отар бўлмаган қурол билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олди олинади. 

 Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ

Text to speech