7 Май 2024 йил 3572

Орамиздаги қаҳрамонлар!

Маълумки ҳозирги кунда Республикамиз бўйлаб кўплаб спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Енгил атлетика тури», «Кўпкураш» турлари бўйича Ички ишлар Вазири кубоги мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур мусобақаларда Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари номидан қатнашган бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари ҳамда Махсус гуруҳ катта ходими подполковник Хакимов Музаффар Рахмоналиевичлар Муносиб қатнашиб келмоқдалар.

Жумладан жорий йилнинг 15-20 апрель кунлари ИИВнинг махсус бўлинмалари тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар батальони ва отрядлари, ЖИЭД ҳамда Қоровул қўшинларини махсус бўлинмалари ўртасида ўтказилган кўпкураш мусобақасида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб мусобақанинг Ҳужум шартида фахрли 3 — ўринни, офицерни кўтариш шартида фахрли 2 — ўринни эгаллаган бўлса, бошқарма Махсус гуруҳ катта ходими подполковник Хакимов Музаффар Рахмоналиевич жорий йилнинг 26-29 март кунлари Жиззах вилояти, Зомин туманида, 3-27 апрель кунлари Фарғона вилоятида ўтказилган спортнинг «Енгил атлетика» ва «Кўпкураш» турлари бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаб, 30 апрелдан 3 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида спортнинг «Кўпкураш» тури бўйича Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллашида ўз ҳиссасини қўшиб Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари шарафини муносиб ҳимоя қилиб диплом ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда жамоаси номидан фахрли ўринларни эгаллашда ўз ҳиссаларини қўшган барча ходимларни ғалаба билан табриклаб, ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! 

Text to speech