Оқолтин туманида тайинланган жазодан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум этилди.
Оқолтин тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 1976 йилда туғилган Оқолтин туманида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланиб, ЖИБ Сардоба туман суди томонидан 2 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс С.Ф олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ўзига тайинланган жазодан бўйин товлаб, суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларни бузиб, 2022 йил 12 май куни тунги вақтда рухсатсиз яшаш манзилини тарк этиб ҳамда 2022 йил 09 июн куни яшаш хонадонида мастлик ҳолати аниқланиб, унга нисбатан Оқолтин тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, 2022 йил 21 июнь куни ЖИБ Гулистон шаҳар судига тақдимнома киритилди ва суд томонидан тақдимнома қаноатлантирилиб, назоратдаги шахс С.Ф 2 йил 7 ой 19 кунга озодликдан маҳрум этилиб, жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати