28 Апрел 2023 йил 1038

Оқолтин туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оқолтин туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан видео хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат жорий йилнинг 18-апрел куни соат тахминан 14:20 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 халқаро аҳамиятидаги автомобиль йўлининг Тошкент-Термиз йўналиши 4-километрида 3 та Ласетти ҳамда Кобальт русумли автомашиналар тартибга солувчи светофор қурилмасини қизил чироғида кетма-кет тўхтаб турган вақтида, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Р.М бошқарувида бўлган Ласетти русумли автомашинасида бошқарувини йўқотиб, юқорида кўрсатиб ўтилган автомашиналарнинг орқа томонидан келиб тўқнашув содир қилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлар олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 133-моддаси билан Жиноят ишлар бўйича Оқолтин туман судига юборилган.

Шу ўринда ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари ва тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишини сўраб қоламиз сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech