Оқолтин туманида ноқонуний ов милтиғи аниқланди.
2022 йил 14 январ куни “Қурол” тадбири давомида фуқаролар билан ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 1994 йилда туғилган Оқолтин тумани Андижон МФЙда яшовчи фуқаро Ғ.А Оқолтин тумани ИИБга ўз яшаш хонадонини подвалини тозалаётган вақтида 2021 йил 28 март куни вафот этган марҳум отаси А.Рга тегишли бўлган матога ўралган бир дона 2 стволли 12 калибрли ов милтиғи ва икки дона 12 калибрли патронлар топиб олган ва ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига топширган. Мазкур бир дона 2 стволли 12 калибрли ов милтиғи ва икки дона 12 калибрли патронлар ИИБ ходимлари томонидан баённома тузиб олинган.
Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, фуқаро Ғ.Адан далилий ашё сифатида олинган ов милтиғи Германиянинг “Ёхан Паул Сауер” ва “Ж.П Сауер Соҳн ГмбҲ” қурол заводида 1937 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб Заур русумли 12 калибрли силлиқ милли ов милтиғи. Ундаги кучли каррозияланиш ҳисобига охирги марта қачон отилганлигининг аниқлашнинг иложи йўқлиги ушбу қурол тақдим этилган ҳолатда отиш учун яроқсиз эканлиги ва тақдим этилган 2 дона патронлар 12 калибрли ов патрони хисобланиб тақдим этилган ҳолатда ўқ дорилар турига киради ва отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз: Ўз уйида ноқонуний равишда ов қуролини сақлаб келаётган фуқаролар ихтиёрий тарзда Ички ишлар бўлимларига келтириб топширса, жиноий жавобгарликдан озод этилишлари қонунда белгилаб қўйилган.
Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ