27 Июл 2022 йил
650
Оқолтин туманида Маъмурий назорат қоидасини бузиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Оқолтин тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 1985 йилда туғилган, Оқолтин туманида яшовчи А.Хга нисбатан 2022 йил 07 феврал куни ЖИБ Оқолтин тумани суди томонидан 6 (олти) ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлсада, назорат қоидаларини қўпол равишда бузиб, яшаш манзилидан туман ИИБ бошлиғининг рухсатисиз Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида мавжуд “Илхом Абумаликович” номли фермер хўжалиги даласига мол боқишга кетиб қолганлиги аниқланиб, унга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати