28 Апрел 2022 йил 637

Ўқишга киргизишни вада қилган шахслар қўлга олинди.

Олинган тезкор маълумотларга асосан исми шарифи шартли ўзгартирилган Салимовар фуқаро укаси Салимовнинг  ўқишга киргизиш мақсади борлигини билдирганида ўзини Самарқанд вилоятида яшовчи “Нодир“ дея таништирган фуқаро гўёки бунинг йўли осонлигини маълум қилган. Ушбу шахс юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро Салимовани укасини қўшни Қозоғистон Республикасида жойлашган “Мухтор Авезов“ номидаги олий ўқув юртига ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишга жойлаб қўйишини, эвазига эса 500 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилган.

Жорий йилнинг 14 апрель куни  Фуқаро Салимованинг аризага асосан Сирдарё вилояти ички ишлар  бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Гулистон шаҳри ҳудудида  ўтказилган тезкор тадбир натижасида  фуқаро Салимованинг укасини Қозоғистон Республикасида жойлашган Мухтор Авезов номли олий ўқув юртининг иқтисодиёт йўналишига ўқишга киргизиб қўйишини билдириб, фирибгарлик йўлига кирган шахс 500 АҚШ долларини олаётган вақтида, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб холислар иштирокида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан  терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech