29 Январ 2022 йил 520

Оқолтин туманидаги ҳам «қолоқ ҳудуд» ҳисобланган маҳаллалар ободонлаштирилмоқда

Оқолтин туманидаги «қолоқ ҳудуд» ҳисобланган «Тошкент», «Янги ҳаёт» ва «Мустақиллик» маҳаллаларида инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида туман ИИБ бошлиғи Жасур Шерқулов раҳбарлигида «Ишчи гуруҳи» тузилган эди.

Жумладан қисқа фурсат ичида 25 та юк машинада шағал келтирилиб, ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 16 дона темир-бетон таянчлар, 100 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, 4 км узунликдаги 0,4 кВли ҳаво тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди. "Оқолтинтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан 250 та хонадонга янги маиший газ баллонлари тарқтилди. Шунингдек “Янги ҳаёт” маҳалласининг Суғдиёна кўчасига ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ушбу маҳаллалардаги кўчаларда ободлаштириш ва тозалаш ишлари олиб орилди.

Шу мақсадда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Малвонов мазкур маҳаллаларда аҳолининг турмуш шароитини таъминлаш, муҳандислик-коммуникасия тизимлари ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш юзасидан қилинган ишларни кўздан кечирди.

Text to speech