Оқолтин туманида сайёр суд бўлиб ўтди.
Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳи томонидан 2021 йил 27 август куни Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман суди биносида ўтказилган сайёр судда қуйидаги Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ишлари кўриб чиқилди.
Жумладан, қуйидаги маҳкумлар Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судиниг 21.08.2020 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан судланиб 2 йил 6 ой муддатга ҳар ойлик иш хаққидан давлат даромадига 20% дан ундириш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тайинланган, Оқолтин тумани Саховат маҳалласида яшовчи назорат остидаги шахс М.Д, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судиниг 05.04.2019 йил йилдаги ҳукимига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан айбдор деб топилиб, 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, Оқолтин тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи назорат остидаги шахс И.Уларни ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Ўтказилган сайёр судда ЖИБ Оқолтин туман судининг раиси М.Мирзохидов, туман прокурори ўринбосари И.Маматов, Оқолтин тумани ИИО Пробация вакиллари иштирок этди.
Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳи