Она тили – миллат руҳи. 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
Ҳар бир миллат бошқалардан ўзининг она тили ва урф-одатлари билан фарқ қилади. Миллий тилнинг йўқ бўлиши миллатнинг йўқ бўлиши демакдир. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда ўзбек тилининг нуфузини кўтариш масаласига алоҳида аҳамият берилади. Хусусан, Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 18 центабр кунидаги 199-сонли кўрсатмасида ҳам тизимдаги ташкилотлар ва таълим муассасаларида тил байрамини муносиб нишонлашга алоҳида эътибор қаратилган. ИИВ Сирдарё академик лицейида миллатимиз ўзлигининг яққол ифодаси бўлган она тилимизга давлат тили мақоми берилишининг қонуний асоси бўлган Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишлаб «Тил билимдонлари» интеллектуал викторинаси ташкил этилди. Ушбу викторина лицей ўқувчиларининг зукко ва билимдонликларини яна бир бор синовдан ўтказди. Тадбирда Сирдарё вилояти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази мутахассислари, шоир ва ёзувчилар, ўқитувчилар иштирок этиб, ўқувчилар билимига баҳо берди. Бебаҳо қадриятимиз бўлган она тилимизнинг гўзаллиги, бойлиги, аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Ўқувчилар ижросидаги шеър ва қўшиқлар кечага ўзгача шукуҳ бахш етди. Тадбир якунида фаол қатнашган иштирокчиларга китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.