6 Июн 2022 йил 737

Олинган тезкор маълумот асосида гиёҳвандлик моддалари олди-соттиси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди.

Қорадори - 2022 тадбири доирасида Сирдарё вилояти ИИБ, ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида исми шартли ўзгартирилган Тошкент шаҳрида яшовчи Дилшод Жиянов гиёҳвандлик моддалари олди-соттиси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.

Аниқланган маълумотлар асосида Тошкент шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган «Назорат остида олиш» тезкор тадбир давомида Дилшод Жияновнинг жиноий шериги Тошкент шаҳрида яшовчи Баҳодир Ражабов гиёҳвандлик моддасини сотиш юзасидан Мамарасул Хуррамов билан келишув бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мусаввирлар кўчасида учрашиб, унинг бошқарувида бўлган Некция-3 русумли автомашинаси салонида гашиш гиёҳвандлик воситасини 1.800.000 сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. Тадбир давомида харидор Мамарасул Хуррамов холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, ундан рангсиз целлофан пакетгача жойлаштирилган, жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, назорат ўлчовидан ўтказилганда 5 грамм оғирликда бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита ҳамда Баҳодир Ражабов бошқарувида бўлган Некция-3 русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашина салони ичидан жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, назорат ўлчовидан ўтказилганда 0,99 грамм оғирликда бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Тадбир иштирокчилари томонидан тезкор суриштирувлар давомида олинган маълумотлар асосида, тезкор тадбир давом эттирилиб, гиёҳвандлик маддалари олди-соттиси билан шуғулланиб келаётган Дилшод Жиянов дам олаётган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман Янги маҳалла ҳудудида жойлашган оилавий меҳмон уйида ушланиб, ушбу жой кўздан кечирилганда, қоғоз бўлагига ўралган ҳамда 1 дона сигератга жойлаштирилган марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар ашёвий далил сифатида олиниб ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тадбир иштирокчилари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Дилшод Жиянов ва Баҳодир Ражабовлар ўз яшаш хонадонларида шиша идишларга (банкача) жойлаштирилган яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш воситаларни холислар иштирокида ихтиёрий тақдим этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273 моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech