ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ.
Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов ҳамда Россия Федерацияси Ички ишлар вазири генерал-полковник В.А.Колокольцев ўртасидаги ўтказилган учрашувда икки давлатлар ўртасида миграция соҳасида маълумотлар алмашинувини, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва олдини олишда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 09.07.2024 йилда 218-сонли фармойиши ҳамда ушбу фармойишга асосан Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг фармойиши қабул қилиниб, бу асосида ишчи гуруҳ шакллантирилди ҳамда уларнинг хизмат вазифалари белгилаб олинди.
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида доимий яшовчи, бугунги кунда Россия Федерациясидан қайтиб келган ва Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган 2715 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тадбир доирасида белгиланган вазифалар юзасидан кенг кўламли профилактик ишлар олиб борилди. Тадбир давомида вилоят ИИБ ҳамда ҳудудий ИИБ Миграция хизмати, профилактика инспекторлари,терроризмга қарши курашиш ходимлари ҳамда маҳалла еттилигидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, уларнинг яқин қариндошлари билан профилактик ишлар йўлга қўйилиб, бугунги кунда узоқ муддатда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар билан эса телеграмм ижтимоий тармоқлари орқали онлайн усулда суҳбатлашилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу олиб борилаётган профилактик ишлардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, чет давлатларда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишларини олдини олиш, чет давлат қонун-қоидаларига амал қилишлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб боришдан иборатдир.
Бугунги кунда тадбир доирасида олиб борилаётган профилактик ишлар вилоятнинг ҳудудлари бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ МваФРБ