22 Феврал 2022 йил 503

Одам савдоси жинояти, унинг турлари ва ҳуқуқий оқибатлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” моно маркази биноси кичик мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё филиали томонидан пилот лойиҳаси асосида Россия Федерациясига “Велестрой” корхонасига ишлаш учун юборилаётган 27 нафар фуқаролар иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Сирдарё вилояти ДХХ масъул ходими ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё филиали масъул ходимлари қатнашди.

Йиғилишда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаков йиғилиш қатнашчиларига, “Одам савдоси жинояти, унинг турлари ва ҳуқуқий оқибатлари, мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунчалар берилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, керакли жавобларини олишди ва келгусида мутасадди ташкилотлар томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Text to speech