19 Август 2023 йил 2861

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Ширин шаҳар маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ҳаётбахш ислоҳотлар самарадорлигини оширишда маҳалланинг ўрни ва мавқейи юксалиб бормоқда. Айни жараёнда амалиётга жорий этилган тизими бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Бугунги кунда маҳалладаги бешлик: МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб ислоҳатлар “драйвери” бўлмоқда. Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи Б.Санаев томонидан Ширин шаҳридаги “А.Темур ва ФарходМФЙларига бориб маҳалла бешлигига Ўзбекистон Республикаси ИИВ, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда 2023 йил 30 март куни 10/3-05-сонли қўшма қарор юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мазкур қўшма қарор юзасидан ишлар самарадорлигини ошириш биринчи галдаги вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Text to speech