Нуронийлар дуоси ижобат бўлади!
Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда сўнгги йилларда кекса авлод вакилларини эъзозлаб, уларнинг узоқ умр кўриши, ҳаётини сермазмун ўтказиб, соғлигини тиклаши учун барча шароит яратилмоқда. Бугун Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи Санджар Джабаров Сирдарё тумани Исломобод маҳалласида истиқомат қилаётган ИИО тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган полковник Эргаш Абдуқодиров хонадонида меҳмон бўлди. Нуроний отахон билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди. Кейинги йилларда кексаларни эъзозлаб, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши учун зарур шароитларни яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди, – дейди Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Санджар Джабаров. Шундан сўнг, вилоят ИИБ раҳбари ҳамда масъуллар Эргаш ота Абдуқодировнинг уй музейи ҳамда кутубхонасига ташриф буюрдилар.
Вилоят ИИБ раҳбари музейдаги ашёлар билан яқиндан танишар экан, бу жой Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар учун илм-маърифат масканига айланиши лозимлиги масаласида масъуллар билан фикр алмашди ҳамда ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Кексаларга кўрсатилаётган мана шундай ғамхўрлик фақатгина Ўзбекистондек жаннатмакон диёримизда бор. Бунинг учун аввало Президентимизга, вилоят ва туман раҳбарларига чуқур эҳтиромимизни билдирамиз, - дейди 83 ёшли фахрий Эргаш ота Абдуқодиров дуога қўл очиб.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати