12 Апрел 2023 йил 279

«Нурли маскан» мактаб-интернати хотин-қизлари билан давра суҳбати ўтказилди

Сирдарё вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги «Нурли маскан» мактаб-интернатида таълим-тарбия олаётган юқори синф ўқувчи қизлари билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходималари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатида мактаб-интернатида фаолият олиб бораётган аёл ўқитувчилар, тарбиячилар, психолог ҳамда ҳамширалар ҳам иштирок этишди. Давра суҳбати давомида дастлаб мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор, яратилаётган шароитлар, имконият ва имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Сўнгра хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача мазмуни давра суҳбати иштирокчилари эътиборига етказилди. Шундан сўнг давра суҳбатида иштирок этаётган хотин-қизлар билан ўзаро фикр алмашилиб, таклиф, эътироз ва муаммолари тингланди. Ўқувчи қизлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар эътиборга олиниб, мурожаатлари юзасидан ижобий қарор қабул қилиш чоралари кўрилди.

Text to speech