Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи 2024/2025 ўқув йили учун номзодларни ўқишга таклиф этади.
Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган Сирдарё вилояти ҳудудида яшовчи умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун аризалар 2024 йил 1 апрелдан 30 апрелга қадар қабул қилинади.
Таълим йўналиши: ижтимоий гуманитар ва аниқ фанлар.
Қабул босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан;
1. Дастлабки танлов; (якка тартибдаги дастлабки суҳбат, индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиш, тиббий комиссия кўригидан ўтиш);
2. Махсус-профессионал танлов; (ёзма иш диктант, жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов, якка тартибдаги якуний суҳбат);
3. Тест синови.
Ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчилар (номзодлар) қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Гулистон шаҳар, Хондамир кўчаси 2-уй.
(Мўлжал: Тошкент кафеси.)
Тел: 97-278-43-74, 97-777-65-65