27 Август 2025 йил 90

Янгиер шаҳридаги “Абдураҳмон Жоме” маҳалласини “қизил” тоифадан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Давлатимиз раҳбарининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти прокурори ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Янгиер шаҳрида жойлашган “Абдураҳмон Жоме” маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Маълумки, мазкур маҳалла “қизил” тоифадаги ҳудудлар қаторига киритилган. Шу боис маҳаллада ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш, аҳолини қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда профилактик ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, маҳаллани “қизил” тоифадан чиқариш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалладаги криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда уйма-уй тартибида профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва хабардорлиги юксалтирилмоқда.

Шунингдек, хонадонлар ва тадбиркорлик субъектларини қўриқлаш пультига улаш, маҳалладаги кўчаларни камералаштириш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли мазмунли ўтказиш, профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан индивидуал ишлаш ҳамда фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш каби самарали усуллар ҳам жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Text to speech