25 Ноябр 2024 йил 3380

Янгиер шаҳрида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан вилояти ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбирини самарали ўтказиш мақсадида “Мобил гуруҳлар” ташкил этилиб, ушбу гуруҳлар биринчи навбатда жиноятчилик салмоғи юқори бўлган шаҳар-туманларга амалий ёрдам сифатида криминоген вазиятни барқарорлаштириш учун жалб этиш юзасидан топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқлар асосида бугун Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматларидан ташкил этилган “Мобил гуруҳлар” жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича Янгиер шаҳар ҳудудида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

“Долзарб 50 кунлик” махсус профилактик тадбирлари вилоят ҳудуди бўйлаб давом этмоқда

Text to speech