3 Июл 2024 йил 1089

Янгиер шаҳрида «Кибермаданиятни юксалтириш» ойлиги доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Янгиер шаҳрида жойлашган "Elegant Fiber Textile" да 3-июль куни Сирдарё вилоятида Кибермаданиятни юксалтириш-комплекс тарғибот-ташвиқот ойлигини доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳар ИИБ бошлиғи, ойлик доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Масъуллар томонидан фуқароларимизни кибермаданиятини ошириш мақсадида маърузалар ҳамда флаерлар тарқатилди. Қолаверса ой давомида «Энг фаол маҳалла», «Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман», «Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг», «Энг яхши миллий контент», кибержиноятларга қарши биргаликда курашамиз каби йўналишларда танловлар, киберспорт мусобақалари ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Тарғибот тадбирида 300 га яқин фуқаролар иштирок этди ва мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди

Text to speech