30 Март 2022 йил 373

Назоратда турувчи шахсларга нисбатан сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг раиси У.Джумаев Гулистон шаҳар Прокурорининг ёрдамчиси Б.Ахмедов, Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори майор О.Х.Турсунов ва Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида назорат остида турган шахслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳозирги  кунда Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида  жами 351 нафар назорат остидаги шахслар шулардан 95 нафари ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 66 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси,  65 нафар озодликдан чеклаш жазоси, 6 нафари синов, 119 нафари шартли озод этилганлар жазо ўтаётган шахслар мавжуд.

2022 йил 28 март куни Гулистон шаҳарда  Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди раислигида, шаҳар прокурори ёрдамчиси, шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори иштирокида сайёр суд бўлиб ўтди. Сайёр суд мажлисида Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслардан 17 нафари ва уларнинг ота оналари ҳамда яқин қариндошлари иштирок этишди.

Кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 7 нафар шахсларга жумладан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б” банди  билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида  ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган А.Р; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми “Б” банди билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида  озодликдан чеклаш  жазосини ўтаётган Н.З;  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида  озодликдан  чеклаш жазосини ўтаётган Х.Ф; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 251 прим 1-моддаси 3-қисми  билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида  озодликдан чеклаш  жазосини ўтаётган Б.Д, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б,в”банди  билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳида  ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Н.Илар  Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

              Гулистон шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech