Назорат остидаги шахсларга меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Боёвут туманида яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаси тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини ҳамда тумандаги ишсиз ёшлар, битирувчилар, ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган хозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Боёвут туманида 2021 йил 24 август куни Боёвут туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ходимлари, туман Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини, шунингдек ўрта ва олий таълим битирувчи ёшларини бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари “ меҳнат ярмаркасини ўтказиш Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази маъмурий биносида бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси тадбирига 10 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни “Тоза худуд” ДУК, “Тиббиёт бирлашмаси” ва “Худуд газ” АЖ, Стелла Модда МЧЖ тикув фабрикаси “Боёвут Бунёдкор” ғиш ишлаб чиқариш МЧЖ, “Ободонлаштириш бошқармаси” жами 56 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» ярмаркасида қатнашдилар.
Тадбир давомида, ярмаркани ўтказиш мақсади, корхона ва ташкилотлардаги тузилмавий ўзгаришлар, бозор ислоҳотлари даврида босқичма-босқич ўтишнинг моҳияти ва шу даврда ишчи хизматчиларнинг иш жойларини қисқартирилиши туфайли уларга бериладиган кафолатлар тадбир қатнашчилари эътиборига туман Маданият бўлими ва Ёшлар Иттифоқи билан биргаликда тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Якка тартибдаги тадбиркорликни афзаллик томонлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиблари тўғрисида аҳолига ҳуқуқий маслахатлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ўзини банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисидаги 566-сонли қарори ҳақида келганларга маълумот берилиб, ушбу гувоҳномани олган фуқароларга бериладиган имтиёзлар ва афзалликлари ҳамда уларга ижтимоий ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахслардан 10 нафари иштирок этди, 2 нафари Боёвут тумани Ободонлаштириш Бошқармасига ишга жойлаштирилди. 8 нафар назорат остидаги шахсларга мутахасислигидан келиб чиққан ҳолда бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Ярмарка натижаларига кўра, жами 26 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминлаш бўйича йўлланмалар берилди, шунингдек 30 нафар ишсиз фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.
Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи