Назорат остида олиш тезкор тадбири давомида яна бир оғуфурушлар қўлга олинди.
Жорий йилнинг 19 апрель куни Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси hamda вилоят божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан “Назорат остида олиш” тезкор тадбири давомида, исми шарифи шартли ўзгартирилган “Маҳмуд” исмли шахс гашиш гиёҳванд воситасини ўтказиш мақсадида, Гулистон шаҳрида “Анвар” исмли фуқаро билан учрашиб, гашиш гиёҳвандлик воситаси учун 840.000 сўм миқдордаги пулларни олиб, гиёҳвандлик воситасини олиб келиб беришини маълум қилган.
Шундан сўнг, “Маҳмуд” Ласетти русумли автомашинада Гулистон шаҳар ҳудудига қайтиб келиб, “Анвар” исмли шахсга гашиш гиёҳвандлик воситасини берган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Тадбир давомида холислар иштирокида “Маҳмуд” шахсий тинтув қилинганда, ёнидан тадбирда махсус кимёвий ишлов берилган 840.000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, тадбирга харидор сифатида жалб этилган “Анвар” исмли фуқаро “Маҳмуд” дан 840.000 сўм пул эвазига сотиб олган 2 дона жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, оғирлиги тахминан 2-3 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситасини холислар иштирокида тақдим этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.