23 Май 2023 йил 345

“Назорат остида олиш” тезкор-қидирув тадбири давомида 2 оғуфуруш қўлга олинди.

Янгиер шаҳарда яшовчи “Д” исмли шахс, Ховос тумани ва Янгиер шаҳар ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги юзасидан олинган тезкор маълумотлар асосида “Текшириш учун харид қилиш” тезкор-қидирув тадбирлари давомида, “А” исмли шахсдан 400.000 сўм ва 350.000 сўм миқдордаги пуллар эвазига гашиш гиёҳвандлик воситалари сотиб олиниб, холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув давомида “А” исмли шахс 1985 йил Тожикистон Республикасида туғилган, миллати тожик, қайси давлатнинг фуқароси эканлигини тўғрисида ҳужжатлари мавжуд эмас, ўта хавфли рецидивист эканлиги аниқланган.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган “Назорат остида олиш” тезкор-қидирув тадбир давомида, фуқаро П.А ва З.Длар олдиндан жиноий тил бириктириб, гашиш гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида, Ховос тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудида тадбирга харидор сифатида жалб этилган “В” исмли шахс билан келишув бўйича П.А учрашиб, 600.000 сўм пул эвазига 2 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида, фуқаро П.А Ховос тумани Дўстлик маҳалласида жойлашган яшаш хонадонида ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, унинг эгнидаги спорт шортиги чўнтакларидан, тадбирда фойдаланилган, 600.000 сўм миқдордаги пуллар ҳамда 2 дона 100 мг литр ҳажмдаги идишларга жойлаштирилган, 27 дона жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, назоратли ўлчовдан ўтказилганда, жами 27,67 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, тадбирга харидор сифатида жалб этилган “В” исмли шахс 2 дона, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, жигар рангли, назоратли ўлчовдан ўтказилганда, 1,91 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситани тақдим этган.

Шундан сўнг, фуқаро З.Д Гулистон шаҳар 3-мавзе Боғишамол маҳалласи Қурувчилар кўчаси ҳудудида ушланиб, холислар иштирокида унинг бошқарувида бўлган, Ласетти русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашина салонидан 2 дона жигаррангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, тахминан 2 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech