НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғи ҳамда ИИВнинг 2025 йил 20 июнь кунидаги 2/2945-сон кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 2024/2025-ўқув йили учун ўқув жараёни жадвалига мувофиқ, жорий йилнинг 23 июнь кунидан 27 июль кунига қадар ИИВ Академияси кундузги таълим 2-ўқув курси курсантлари билан дуал таълим асосида иш ўрганиш амалиёти юқори савияда ташкил этилди.
Жорий йилнинг 26 июль куни Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Мажлислар залида ИИВ Академияси Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси доценти, подполковник У.Э.Фозилов, бошқарма соҳавий хизматларининг бой амалий тажрибага эга бўлган ходимлари иштирокида амалиёт якуни бўйича имтиҳон тадбирлари ташкил этилди.
Капитан Ф.Э.Холдоров томонидан курсантларга вазирлик буйруғи асосида имтиҳон талаблари батафсил етказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 30 сентябрдаги “ИИВ Академияси курсант ва тингловчиларининг ИИОда амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги 312-сон буйруғига асосан курсантларни амалиёт дастурлари ҳамда қонунийлик ва хизмат интизоми талабларига қатъий риоя қилганликлари, амалиёт якунида курсантлар томонидан ёзма равишда ҳисоботлар тайёрланиши, ҳисоботда курсантнинг амалиёт даврида бажарган муайян ишлари тўғрисидаги маълумотлар (қаэрда, қайси лавозимда амалиёт ўтаганлиги, шахсий иш режаси бандларининг бажарилганлиги, амалга оширилган асосий иш ва тадбирлар рўйхати, муаммоли вазиятлар эчими ва бошқалар), ички ишлар органи соҳавий хизматларининг қисқача изоҳи (жиноят-қидирув, тергов, профилактика, эксперт-криминалистика ва бошқалар), амалиёт якунида курсантлар ўз ҳисоботини ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тасдиқланган комиссия ҳузурида ҳимоя қилишлари, курсантларнинг ҳисобот материалларига амалиёт мураббийларининг тавсифномалари ва баҳоларига асосан якуний баҳо қўйилишига эътибор қаратилди.