19 Феврал 2025 йил 503

НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ

Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг Академияда малакали кадрларни тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, барча вилоятлар ички ишлар бошқармалари масъул раҳбарлари томонидан хар ойда камида бир маротаба Академия бакалавриати кундузги таълим шаклига тегишли ҳудуддан жамланган курсантлар билан ҳудуднинг криминоген вазияти ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишнинг долзарб масалалари бўйича онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказиб борилиши белгиланган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Академияси курсантларига Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Шахбоз Нематжонов бошчилигида тегишли соҳавий хизмат ходимлари иштирокида “Профилактика инспекторларининг узоқ муддатга кетган шахслар билан ишлаш фаолияти, ушбу йўналишда учраётган долзарб муаммолар ҳамда уларнинг ечимига доир профилактик чора-тадбирлар”, “Ҳудуднинг криминоген вазиятини баҳолашда ахборот-таҳлилий маълумотлардан фойдаланиш (Сирдарё вилояти мисолида)” ва “Навбатчилик қисмига келиб тушган барча турдаги жиноят ва хабарларнинг рўйхатга олиниши, улар асосида ҳодиса содир бўлган жойга чиқиш ҳамда тергов-тезкор гуруҳининг содир этилган жиноятларни фош этиш борасидаги фаолиятининг хусусиятлари” мавзуларида онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган ушбу машғулотларда Академия курсантларига жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда амалиётда олиб борилаётган ишлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар ҳамда тизимда эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда қилинаётган ишлар бўйича тўлиқ тушунчалар берилди.

Машғулот якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мастер-класс иштирокчиларига мурожаат қилиб, мавзу юзасидан тўлиқ жавоблар олишди.

Text to speech