21 Март 2025 йил 1166

НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ

Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг Академияда малакали кадрларни тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги 2021 йил 25 августдаги 298-сонли буйруғига мувофиқ, барча вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан хар ойда камида бир маротаба Академия бакалавриати кундузги таълим шаклига тегишли ҳудуддан жамланган курсантлар билан ҳудуднинг криминоген вазияти ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишнинг долзарб масалалари бўйича онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказиб борилиши белгиланган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Академияси курсантларига Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи полковник Қ.Х.Шерматов бошчилигида тегишли соҳавий хизмат ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январьдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори юзасидан профилактика инспекторларининг фаолияти”, “Одам савдоси ва одоб-ахлоқ доирасидаги жиноятларни фош этишда тезкор ходимнинг бошқа соҳавий хизматлар (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, эксперт криминалистика ва бошқалар) билан ҳамкорлиги ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар” ва “Ўғрилик, фирибгарлик жиноятларида воқеа жойини кўздан кечиришда Эксперт-криминалистика ходимларининг бошқа соҳавий хизматлар (ҲПФ, ТФ, ЖҚБ)  билан ҳамкорлиги” мавзуларида онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган ушбу машғулотларда Академия курсантларига жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда амалиётда олиб борилаётган ишлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар ҳамда тизимда эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда қилинаётган ишлар бўйича тўлиқ тушунчалар берилди.

Машғулот якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мастер-класс иштирокчиларига мурожаат қилиб, мавзу юзасидан тўлиқ жавоблар олишди.

Text to speech