4 Май 2024 йил 3527

Мурожаат ва ечим

Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун бўлган юртимизда фуқароларимизнинг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда уларнинг турли муаммо-ю масалаларига ижобий ечим топиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Джабаров вилоят Ички ишлар бошқармасида навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.

Қабул жараёнида фуқароларнинг 10 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech